UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  2 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  4 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  39 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25

Фурқатбек Иминов: "Спартак" фан-клубидан ўрганганларимни "Андижон"да тадбиқ этмоқчиман" Янгиликлар

Фурқатбек Иминов: "Спартак" фан-клубидан ўрганганларимни "Андижон"да тадбиқ этмоқчиман"

Андижонлик ашаддий ишқибозлар ҳақида гап кетганида кўпчилик аввало Нодирбек Тўйчиевни эслайди. Лекин унинг ёнидаги ёрдамчилари ҳам анойилардан эмас.
Масалан, Фурқатбек Иминов бургутлар фан клубининг ашаддийларидан биридир. Андижоннинг ҳар бир баҳсини, хоҳ уйда бўлсин хоҳ сафарда қолдирмай кўриб боради. Фан-клуб раҳбари Нодирбек Тўйчиевнинг "СА"га хабар беришича Фурқатбек Иминов айни пайтда меҳнат сафаридан она юртига қайтиб келмоқда.

Маълум муддат Россиянинг Москва шаҳрида фаолият юритган Иминов у ерда ҳам футболсиз яшай олмади. Чунки Фурқатбек Лужники стадионида "Спартак" ва "Анжи"нинг ўйинларини қолдирмай кўриб борди. 

- Москвада "Спартак" ва "Анжи" каби Россия премьер-лигасининг етакчи клублари иштирокидаги учрашувларга кириб юқори савиядаги жангларга гувоҳ бўлдим, - дейди Фурқатбек Иминов.  Табиийки у ерда фан клубларнинг ишлаш тизимини ҳам ўрганиб бордим. Очиғини айтганда, у ердаги мухлисларнинг севимли жамоасини қўллаб қувватлаб туришини кўриб қойил қоламиз.

 - Ўзим эса "Андижон" ва "Манчестер Юнайтед" клубларининг ашаддий ишқибозиман. Жамоаларим турнир жадвалида қай ўринда бўлишидан қатъий назар доимо унга бутун вужудим билан мухлислик қилиб келганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Юртимиздаги фан клублар ҳақида гап кетганида биринчи навбатда "Андижон" туради. Бунга ҳеч ким шубҳа билдирмаса керак. Ҳудога шукур бу йил севимли "Андижон" жамоамиз олий лигада иштирок этади. Албатта Москвада орттириб келган тажрибамни она юртимда амалга оширмоқчиман. Фан-клубимиз раҳбари Нодир ака Тўйчиев ва бир қатор дўстларимиз билан бирлашиб бир қатор янгиликларга қўл урмоқчимиз. Турли хил кричалка, ва бошқа бир қатор янгиликлар бўлади. Насиб қилса бунга чемпионат мобайнида гувоҳ бўласизлар.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика