"Фулхэм" ПСЖ футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
8 сен 2020, 11:25
Премьер-лигага қайтган "Фулхэм" ўзига янги дарвозабон қидирмоқда.

Англия клуби Альфонс Ареоланинг ижараси бўйича ПСЖ билан музокаралар олиб бормоқда.

Парижликлар ўтган мавсумни ижара асосида Мадриднинг "Реал" клубида ўтказган ўйинчи билан хайрлашишмоқчи.

Ареола 2019/20 йилги мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 14та тўп олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SkySportsNews