"Фулхэм" Оливье Жирунинг ҳолатини кузатмоқда
02 мар 2023 11:19
Янгиликлар
"Фулхэм" Оливье Жирунинг ҳолатини кузатмоқда
Инглиз клуби "Милан" футболчиси Оливье Жируни Англияга қайтариш ҳақида ўйламоқда.
Англия Премьер-лигаси клуби томонидан "Милан" ҳужумчисининг клубдаги ҳолати ўрганиб бориляпти. Агар франциялик футболчи А Серия вакили билан янги шартнома борасида келиша олмаса, "Фулхэм" ишга киришади.
Жорий мавсумда Жиру "Сан Сиро" эгаларининг ажралмас қисми бўлиб, жами 11 та гол уришга эришди. 36 ёшли футболчи билан тузилган амалдаги шартнома мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Форвард келаси мавсумда Лондонга қайтишни истаётгани айтилмоқда.
Шунингдек, жаҳон чемпионига инглиз клублари – "Вест Хэм", "Кристал Пэлас" ва "Брентфорд" жамоаларидан қизиқиш бўлмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар