Френкие де Йонг яқин орада "Барселона"ни тарк этмоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
8 мар 2023, 13:25
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг тез орада Каталония клубини тарк этишни истамаяпти.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, нидерландиялик футболчи ҳамон "Барселона"да қолишни истайди. Айни пайтда унинг ҳолатида ҳеч нарса ўзгармаган.

Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" де Йонгга фаол қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Де Йонг жорий мавсум Ла Лигада 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano