Фрэнк Лэмпард: "Челси" ўзи истаётган ҳолатда эмас"

Mirjalol Normatov
18 апр 2023
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоанинг ҳолати ҳақида гапирди.

Мутахассис жамоага қайтганидан сўнг бара учала баҳсда мағлуб бўлди.

"Биз ўзимиз истаган ҳолатда эмасмиз. Бироқ биз синиб қолмадик - бу жуда қўпол эшитилади. Чемпионатдаги ўрнимиз - ҳақиқий реаллик. Буни яхшилаш учун кўроқ ишлаш керак.

Доимо илк навбатда масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Ҳеч кимни айблашни истамайман. Бу биз эътибор қаратишни истаган илк жиҳат. Бу ўйин жараёнининг муҳим қисми", - деди Лэмпард.

"Челси" бугун навбатдаги учрашувини ўтказади. Рақиб - ЕЧЛдаги "Реал".


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal