Фрэнк Лэмпард: "Афсус, "Челси" ва АПЛ Азарни йўқотмоқда"

Aslanov Jasurbek
14 май 2019, 14:52
"Дерби Каунти" бош мураббийи ва "Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард Эден Азарнинг "Реал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

"Эден "Челси"даги 7 йиллик фаолияти мобайнида клуб тарихига кира олди, - дейди Лэмпард. - Афсус, "Челси" ва премьер-лига Азарни йўқотмоқда. Лекин футболчининг нимани хоҳлаши муҳим. Азарнинг ҳақиқатдан ҳам кетишига амин эмасман. Шуниси маълумки, агар жамоалар келишувга эришса, у кетади. Мен Эденни биламан ва уни яхши кўраман" - дейди Лэмпард.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail