

Ушбу ўйинда "Байер"нинг очко йўқотиши "Бавария"нинг муддатидан олдинги чемпионлини англатарди. "Фрайбург" Эггештайн (44-дақиқа)нинг голи ва Инкапиэ (48-дақиқа)нинг автоголи эвазига ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Меҳмонлар етакчиси Флориан Вирц 82-дақиқада ҳисобни қисқартирди ва Жонатан Та 90+3 дақиқада ҳисобни тенглаштирди, аммо леверкузенликлар ўйинда ғалаба қозона олишмади.
Шундай қилиб, "Бавария" бир йиллик танаффусдан сўнг яна (34-бор) Германия чемпионига айланди. Жамоа тўпурари Харри Кейн эса фаолиятидаги илк совринга эга чиқди.



