

Бундеслиганинг 28-тури доирасидаги баҳсда Мюнхен клубининг 12 футболчиси майдонда ҳаракат қилган.
"Фрайбург" раҳбарияти "Бавария"га қарши ўйинда ўзгаришлар қоидалари бузилганлиги борасидаги ҳар бир ҳолатни ўрганиб чиқди.
Бу ерда биз ўз бўйнимизга ҳеч қандай айбни олмаймиз. "Фрайбург" бу борадаги жараёнда иштирок этмаган ва ўйинни бундай йўл орқали бузилишида қатнашмаган. Биз воқеаларни ўз томонимизга оғдириш учун бундай йўллардан фойдаланмаймиз ва аксинча ҳолатда ўзимизни ноқулай ҳис қиламиз.
"Фрайбург" раҳбарияти бу ерда аппеляция беришни лозим деб топади", - деб ёзилади клуб баёнотида.



