UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  9 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  8 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Франциялик Горан Жеркович "Машъал" сафига қўшилди Янгиликлар

Франциялик Горан Жеркович "Машъал" сафига қўшилди

Муборакнинг "Машъал" клуби давралар оралиғида ўз сафга легионер ҳужумчини қўшиб олди.

"Футбол Экспресс" нашри хабарига кўра 1986 йилда Франциянинг Лион шаҳрида туғилган футболчи трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Машъал" билан шартнома тузди. Сайтимиз орқали бир неча кун олдин бу ҳақда хабар берган эдик.

Бу футболчи Францияда "Лион-Дучере", Бельгияда "Шарльлеруа", Литвада "Жальгирис" ва "Таурас", Эронда "Истиқлол", Таиландда "Бурирам Юнайтед", "Бангкок Гласс" ва "Арми Юнайтед", Сербияда "Спартак Суботица" каби клубларда ўйнаган. Жами 114та ўйинда рақиблар дарвозасига 62та гол урган.

Жеркович 2012 йил "Истиқлол" сафида "Ҳафзи кубоги"ни қўлга киритди. "Бурирам Юнайтед" сафида 2012 йил Таиланд Футбол Ассоциацияси кубоги ва Таиланд лига кубогини қўлга киритган. Ўша йил футболчи Таиланд Футбол Ассоциацияси кубоги тўпурари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилги мавсумда олий лигамизда франциялик легионер Бинди Мустафо тўп тепганди. Бу футболчи "Локомотив" таркибида 6та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урганди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика