Франция терма жамоаси дарвозабони "Ланс" билан ҳамкорликни давом эттиради

Sherzod Nurmatov
29 июл 2023, 11:59
"Ланс" расмий сайти посбон Брис Самба билан шартнома узайтирилгани ҳақида хабар берди.

Янги келишув 2028 йилгача мўлжалланган.

Дарвозабон "Ланс"га 2022 йилнинг июлида "Ноттингем Форест"дан келиб қўшилганди. 2023 йилнинг июнь ойида у Франция терма жамоасида дебют қилди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 13 миллион еврога баҳоламоқда.

29 ёшли Самба ўтган мавсум 37 та ўйин ўтказди, шулардан 15 тасида дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Шунингдек, у Лига 1'да 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: rclens.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›