UZ

Франция президенти: “КБ9 – бу икки ҳарф ва рақам футбол тарихида қолади” Янгиликлар

Франция президенти: “КБ9 – бу икки ҳарф ва рақам футбол тарихида қолади”

Франция раҳбари Эмманюэль Макрон “Реал” форварди Карим Бенземани “Олтин тўп-2022”ни олгани билан қутлади.

“Зинедин Зидан совринни қўлга киртганидан 24 йил ўтиб, Карим Бензема Францияга навбатдаги “Олтин тўп”ни олиб келди. КБ9 – бу икки ҳарф ва рақам футбол тарихида қолади. Табриклайман”, дея твит қолдирган Макрон.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Раймон Копа (1958), Мишель Платини (1983, 1984, 1985), Жан-Пьер Папен (1991), Зинедин Зидан (1998)дан кейин “Олтин тўп” эгасига айланган бешинчи француз бўлди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика