Франция. «Монако» охирги 47 йил ичида 14та турда энг кўп голни урди
27 ноя 2016 14:40
Янгиликлар
Франция. «Монако» охирги 47 йил ичида 14та турда энг кўп голни урди
Франция чемпионатининг 14-турида «Монако» ўз уйида «Марсель»ни мағлуб этди (4:0).
Шу тариқа, «Монако» дастлабки 14та турда рақиблар дарвозасига 43та гол урди.
Бу Франция чемпионатининг 1969/70 йилдан буён энг яхши кўрсаткич бўлди. Ўша йил «Сент-Этьен» 14та ўйинда 49та тўп киритишга муваффақ бўлган эди.
Фикрлар