Франция кубоги. “Лион” кейинги босқичга йўл олди

6 янв 2019, 07:35
Франция кубогининг 1/32 финал босқичида мамлакат бешинчи дивизионида иштирок этувчи “Бурж Фут” клуби ўз майдонида “Лион” билан куч синашди.

Учрашув меҳмонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Беллашувнинг 59-дақиқасида Мартен Терье ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Менди якуний ҳисобни ўрнатди -0:2.

Шу тарика “Лион” мусобақанинг 1/16 финал босқичига йўл олди. 

Франция кубогининг амалдаги соҳиби ПСЖ ҳисобланади. Парижликлар ушбу турнирнинг сўнгги тўрттасида кетма-кет ғолиб чиқиб, кубокни қўлга киритиш борасида (12 марта) Францияда якка пешқадам ҳисобланишади. “Лион” эса ўз тарихида беш марта мамлакат кубогида ғолиб чиққан.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›