Франция, Германия ва Испанияда ўтган кечаги барча ўйинлар

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2017, 08:25
Кеча тунда Европада ТОП-5га кирувчи учта миллий чемпионат ўйинлари старт олди.

Францияда бир йўла иккита учрашув билан 13-тур баҳслари бошланди. Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган "Лилль" ўз уйида юқори поғоналарда бораётган "Сент-Этьен"ни қабул қилди ва сенсацион тарзда ғалабага эришди - 3:1. ПСЖни таъқиб қилаётган "Монако" эса лига дебютанти "Амьен" меҳмони бўлиб ғалаба қозона олмади - 1:1.






Германияда эса қизиқарли ўйин бўлди. "Мерседес Бенз" стадионида  "Штутгарт" клуби сўнгги пайтларда ғалаба нималигини билмай юрган Дортмунднинг "Боруссия" клубини қабул қилди. "Штутгарт" бу ўйинга қадар ушбу мавсум ўз майдонида ҳали ҳеч кимга ютқазмаганди. Кеча ҳам бу серия давом этди. Дортмундликлар кетма-кет бешинчи ўйинда ғалаба қозона олишмади.




Испаниядан ажралиб чиқмоқчи бўлган Каталониянинг "Жирона" клуби ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни қабул қилди. Ўтган турлардан бирида "Реал Мадрид"ни таслим қилган "Жирона" бу сафар дуранг қайд этди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia