UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (20-11 ўринлар) Янгиликлар

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (20-11 ўринлар)

Жаҳон ва Осиё футболини мунтазам ёритиб борувчи сайтлардан бири Fourfourtwo.com 2017/18 йилги мавсум бўйича Осиёнинг энг кучли 50 футболчиси номини маълум қилди.

Қуйида 20-11 ўринларни келтириб ўтамиз.

№20. Квон Чанг Хун (Ж.Корея)
Клуби: "Дижон" (Франция)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 23
Футболчига таъриф: 2017 йилнинг январида Франциянинг "Дижон" клубига йўл олган ярим ҳимоячи шундан бери мазкур жамоада ўйнаб келмоқда. Унга янги муҳитга мослашиб олиш учун атиги бир мавсум керак бўлди. Квон Чанг Хун ҳужумни бошлаш ва якунлашда жуда фаол. У жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсатмоқчи.


19. Такаши Инуи (Япония)
Клуби: "Эйбар" (Испания)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 29
Футболчига таъриф: Аввалига "Бохум" ва "Айнтархт"да ўйнаган япониялик футболчи кейинчалик Испанияга кўчиб ўтди ва "Эйбар" билан шартнома тузди. У 2015 йилнинг ёзидан бери "Эйбар"да ўйнаб келмоқда. У ўтган йил "Барса"гол урган япониялик илк футболчи айнан Инуи бўлди.


№18. Ку Жа Чол (Ж.Корея)
Клуби: "Аугсбург" (Германия)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 29
Футболчига таъриф: Ку Жа Чол эндигина 29 ёшга тўлди, лекин биз уни худди 10 йилдан бери биламиз. Унинг Германияга кетганига 7 йил бўлди. Тўғри, жароҳати сабаб бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди, аммо шунга қарамай Осиёнинг энг яхшиларидан бири бўлиб турибди. 


№17. Юйа Кубо (Япония)
Клуби: "Гент" (Бельгия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 24
Футболчига таъриф: Бельгияда ўйнаётган энг кучли осиёлик футболчилардан бири. Аввалига Швейцариянинг "Янг Бойз" клубида ўйнаган футболчи кейинчалик "Гент"га кўчиб ўтди. У янги жамоасида дастлабки еттита ўйинда 5та гол урди. Бу ҳужумчининг ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этиши кутилмоқда.


№16. Макото Хасебе (Япония)
Клуби: "Айнтрахт" (Германия)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 34
Футболчига таъриф: 34 ёшли футболчи 2008/09 йилги мавсумда Бундеслига чемпиони бўлган. У ҳозир 34 ёшда, шунга қарамай бир текис ўйин кўрсатиб келмоқда. Хасебе ЖЧ-2018га борадиган бўлса, бу унинг фаолиятидаги учинчи мундиал бўлади. Негаки у 2010 ва 2014 йилги мусобақада қатнашган.


№15. Йошинори Муто (Япония)
Клуби: "Майнц" (Германия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 25
Футболчига таъриф: Германияда муваффақиятли тўп сураётган япон футболчиси ҳар қандай схемада ўйнаб кета олади. Ҳозир "Майнц" 3-1-4-2 тактикаси бўйича ўйнаяпти ва Муто бемалол ўзини кўрсатмоқда. У "Майнц"га келганидан бери жами 29та гол уришга эришди. 

 
№14. Умар Ал Сома (Сурия)
Клуби: "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 28
Футболчига таъриф: Агар ҳаммаси яхши якун топганида Ал Сома жаҳон чемпионатига боришга тайёргарлик кўраётган бўларди. Лекин Сурия ўтиш ўйинида Австралияга ютқазиб қўйди. Суриялик ҳужумчи тез-тез жароҳат олиб туради. Аммо майдонга тушса жуда хавфли ҳужумчига айланади. Уни мухлислар эркалаб "Осиё Дрогбаси" дейишади.


№13. Ки Сунг Ёнг (Ж.Корея)
Клуби: "Суонси" (Англия)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 29
Футболчига таъриф: Замонавий ярим ҳимоячилардан бири. Жароҳатидан тузалиб қайтгач яна "Суонси"нинг энг етакчи футболчисига айланди. У аллақачон Жанубий Корея терма жамоасида 100та ўйинда майдонга тушишга улгурган. Шу йилнинг ёзида "Милан"га кўчиб ўтиши кутилмоқда.


№12. Ву Лей (Хитой)
Клуби: "Шанхай СИПГ" (Хитой)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 26
Футболчига таъриф: Ву Лей деярли ҳар йили тўпурарлик қобилиятини намоён этиб келмоқда. У терма жамоасининг ҳам асосий ҳужумчиси ҳисобланади. Ву бу мавсум тўртта ўйинда 8та гол урди. Кўпинча мураббийлар унинг кайфиятига қараб ярим ҳимоячиларни танлашади.


№11. Хироки Сакай (Япония)
Клуби: "Марсель" (Франция)
Амплуаси: Ҳимоячи
Ёши: 28
Футболчига таъриф: Япониядан дастлаб Германияга йўл олган футболчи кейинчалик Францияга кўчиб ўтди. Сакай жуда кучли қанот ҳимоячиси. Ундан ўтиб кетиш деярли имконсиз. У керак бўлса чап қанотда ҳам ўйнай олади. Қолаверса унинг "Марсел"дек номдор жамоада ўйнаётгани бежиз эмас.


Топ-10ни кутинг...

Х.Холиқов тайёрлади. 

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (50-41 ўринлар)

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (40-31 ўринлар)

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (30-21 ўринлар)


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика