UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Fourfourtwo тақдим этган рейтинг ҳақиқатга яқинми? Янгиликлар

Fourfourtwo тақдим этган рейтинг ҳақиқатга яқинми?

Сайтимиз орқали машҳур сайтлардан бири Fourfourtwo.com эълон қилган Осиёнинг энг кучли 50 нафар футболчисини қисмларга бўлиб бердик.

Футболчилар рўйхатини ўнтадан беш қисмга бўлдик. Тўғрисини айтсам, бу рейтингни бериш ўзимга ҳам қизиқ кўринди, ҳар ҳолда биз Осиёда яшаймиз, шундай экан сайт ходимларининг қитъамиз футболчилари ҳақида фикрлари ҳурматга лойиқ. 

Рейтингни бериб бориш чоғида кучли ўнталикда кимлар бор экан деган савол мени ҳам қизиқтириб қўйгани рост, аммо бирданига ўтиб кетмай сабр қилдим ва кўпчилик ўқувчилар қатори энг кучлилар билан навбатма-навбат танишиб бордим. 

Аввало шуни айтиш керак, мазкур рейтинг Европа футболига қиёсан 2017-2018 йилги мавсум якунларига кўра тузилган. Маълумки, кўп жойларда чемпионат, кубок ўйинлари ва бошқа халқаро мусобақалар куз-баҳор тизимида ўтказилади. Шу боис рейтинг тузилаётганда мана шу жиҳат алоҳида эътиборга олинган бўлса керак. Fourfourtwo.com шу ва шунга ўхшаш рейтингларни кўп тузади. Улар Осиё футболига беэътибор эмас ва доим қизиқ нарсаларни бериб боришга ҳаракат қилишади. 

Энди сайт версияси бўйича Топ-50га қайси давлатдан нечта футболчи киритилганини санаб ўтсак.

Япония - 16
Эрон - 9
Жанубий Корея - 7
Австралия - 5
Саудия Арабистони - 4
БАА - 2
Сурия - 2
Ўзбекистон - 1
Таиланд - 1
КХДР - 1
Қатар - 1
Хитой - 1

Кўриб турганигиздек, энг кўп футболчи Япониядан - 16 нафар. Қолганлар навбати билан кейинги ўринларни эгаллаб туришибди. Сайт ходимлари тузиб чиққан рўйхатдан жами 12та мамлакат футболчилари танлаб олинган. 

Шу ўринда савол туғилиши мумкин: Ўзбекистондан фақат Марат Бикмаев рўйхатга киритилган (32-ўрин), бошқа кучли футболчиларимиз йўқми? Бор, албатта. Лекин улар сайт назарида ёрқин ва бир текис ўйин кўрсатмаётган бўлса керак. Бикмаев ўтган йил Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлди, "Локомотив" гарчи ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, бешта гол урди. Қолаверса, ЖЧ саралаш ўйинида сафарда Корея дарвозасига қарийб майдон марказидан тўп киритди. 

Ўйлашимизча, сайт ходимлари рейтинг тузиб чиқаётганда мана шуларни ҳам эътиборга олишган. Бу рўйхатдан масалан Одил Аҳмедов ўрин олиши мумкин эди, агар "Шанхай СИПГ" ўтган йил ОЧЛ финалига чиққанида. Агар Аҳмедов ва Жепаров ОЧЛда ҳозиргидек ўйин кўрсатишда давом этса, ўйлаймизки, кейинги йил тузиб чиқиладиган рейтингда улар ҳам бўлади. 

Шунингдек, "Локомотив" Москвада ҳимоячимиз Виталий Денисов бор. Агар Fourfourtwo.com Россия чемпионатига кўп эътибор қаратмаган деб ўйласак, унда "Рубин" ва "Амкар"да тўп тепаётган эронлик футболчилар ушбу рўйхатга киритилмасди деган фикрдамиз. Суриядан икки футболчи танланганига келсак, ўтган йил Умар Ал Сома ҳақиқатан зўр ўйнади. Айниқса унинг "Озоди" стадионида 90+4-дақиқада Эрон дарвозасига киритган голи анча шов-шув бўлди. Шунингдек, Омар Хрбин ҳам мазмунли мавсумни ўтказди.

Тўғри, бу рейтинг ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас, лекин анча пишиқ ва пухта тузиб чиқилган деган фикр юзага келяпти. Чунки рўйхатдан жой олган ҳар бир футболчи албатта нимадир қойиллатган, йўқса журналистлар назарига тушмаган бўларди. Мухлисларимиз рейтингни турлича қабул қилишди. Кимдир рози, кимдир норози. Албатта, биз ҳам ўзбекистонлик футболчилар кўп бўлишини хоҳлаймиз, лекин ҳамма гап меҳнат ва қандайдир ютуққа эга чиқишда. 

Ўтган йил ҳам, бу мавсум ҳам клубларимиз ОЧЛда гуруҳдан чиқа олишмади. Бу йил ҳисобидан бошқа халқаро расмий мусобақа қолмади. Энди бор эътиборимиз 2019 йилнинг январида бўладиган Осиё Кубогига қаратилади. Ажаб эмас мана шу мусобақада ўзимизни кўрсатиб, бунинг натижасида хориж сайтларининг ҳам эътиборига тушсак.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика