Фотомақола. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди
07 июн 2015 11:48
Янгиликлар
Фотомақола. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди
Учрашувда тезкор гол киритилганидан сўнг кўпчилик бугун "Локомотив" йирик ҳисобда ғалаба қозонса керак деб ўйлаган бўлса неажаб...
Шу куни Корян ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмади. Корянда ҳисобни ошириш учун бир қатор имкониятлар юзага келганди...
Ҳужумчи сифатида танилган Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"да асосан вингер ролида ҳаракат қилмоқда
"Қизилқум" дарвозабони Эркин Жабборов учун ўйиннинг дастлабки 20 дақиқаси катта босим остида ўтди. Қолган дақиқаларда унинг дарвозаси олдида деярли кескин ҳужумлар кузатилмади.
"Қизилқум" стандарт вазиятлари орқали "Локомотив" дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этиб турди. Лекин голга тортадиган вазиятлар уларда деярли юзага келмади...
Икром Алибоев кўп меҳнат қилди. Бироқ футболчи ўзидан кутилган ўйинни намойиш қилиб бера олмади. Вадим Абрамов ҳам учрашувдан кейин ўрта чизиқ вакилларининг ўйинидан кўнгли тўлмаганини таъкидлаб ўтгани ҳам бежиз эмас...
"Локомотив"нинг мухлисларидан ҳам кўра уларнинг мухлисалари тобора кўпайиб бормоқда. Бизнинг стадионларимизда ҳам хотин-қизлар ташрифи аста-секин ортиб боряпти...
Корян биринчи бўлимнинг ўзида иккита гол киритиб дублни расмийлаштириши мумкин эди. Бироқ футболчи тўпни тўрга "тиқиб" қўя олмади...
Захирада қолдирилган Дамир Кояшевич ҳамда Марат Бикмаев иккинчи таймда майдонга тушишди. Лекин уларнинг майдонга пайдо бўлиши ҳам "Локомотив"ни ўйинини кучайтириб юбора олмади...
Учрашувда ягона мақтовга лойиқ бўлган футболчи бу Жасур Ҳасанов бўлди. Айнан унинг ягона голи "темирйўлчилар"га муҳим уч очкони келтирди
Захирадан майдонга тушган Марат Бикмаевда гол уриш учун имконият юзага келганди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Бу эса табиийки унга ёқмади...
Учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Шаҳбоз Беғамов
Фикрлар