UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт эди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   11 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  67 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  3 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Фотомақола: Акмал Холматов ва "Нефтчи" (тарих) Янгиликлар

Фотомақола: Акмал Холматов ва "Нефтчи" (тарих)

Бу кишига бўлган ҳурматим ўзгача. Холматов нафақат яхши футболчи, балки ҳаётда яхши инсон ҳам.
Камдан-кам футболчилар яхши ўйинчи бўлиш билан бирга, яхши инсон ҳам бўладилар. Ўз тарбияси билан йиллар давомида қаерда тўп тепмасин, ўзидан кичикларга ўрнак бўлиб келаётган Акмал Холматов яна қадрдон жамоаси, "Нефтчи"га қайтди. Мен эса ўз фото архивимдан фойдаланган ҳолда, Акмал Холматовнинг суратларини эътиборингизга тақдим этаман.

У пайтар аппаратимиз жуда оддий эди, шунинг учун сифатига узр сўраймиз.



Холматов дастлаб "Нефтчи"га келган йили, уни ҳамма бирдек қабул қилмаган. Ҳаттоки бир маротаба жамоадан кетиши кераклигини айтишган. Йиллар ўтиб у Саркисяннинг жамоадаги энг ишонган футболчиси даражасига чиқа олди.



Бу ўйин кечагидек ёдимда. "Навбаҳор" - "Нефтчи" ўйини Тошкентга кўчирилиши муносабати билан, ўқишдан чиқиб стадионга келганман. Мансур Саидов чамаси 40 метрлардан дарвоза тўрини ишғол қилган эди. "Навбаҳор" дарвозасида Олег Беляков турган.



Акмал Холматовни ўз устида ишлашини инобатга олсак, 2015 йил ҳам шу савиясида "Нефтчи"га ёрдам бера олади. Агар сиз суратда кўриб турган футболчингиз, Мансур Саидов ҳам жамоага қайтадиган бўлса борми?



"Нефтчи" мухлислари яна хурсандлар, Холматов яна Фарғонада.



2007 йил. Собиқ МҲСК стадиони. "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви олдидан сардорлар.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика