UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Фотогалерея. "Пахтакор"нинг навбатдаги машғулоти ОАВ учун очиқ бўлди Янгиликлар

Фотогалерея. "Пахтакор"нинг навбатдаги машғулоти ОАВ учун очиқ бўлди

Кеча Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" жамоаси Жар стадионида ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди.


Шота Арвеладзе бошчилик қилган машғулот юқори темпда ўтди. Ласло Ямбор дастлаб одатдагидек футболчиларни  чигал ёзди машқлари билан "қизитиб" олди. Сўнгра Шота Арвеладзе футболчилар билан ишлади.


Машғулотда жамоанинг янги футболчиларидан фақатгина иккита легионер футболчи: Марко Симич ҳамда Тиаго Безарре иштирок этди. Шерзод Аъзамов, Элдорбек Суюнов ҳамда Гиди Канюк 11 июль куни Тошкентга етиб келишлари кўзда тутилган.

Машғулотлар кўтаринки руҳда, юқори темпда ўтди. Аввалига футболчилар тўпни комбинацион ўйин орқали дарвозага тепишни машқ қилишди. Кейинчалик эса футболчилар "қизиллар" ва "сариқлар"га бўлинган ҳолда тўпни қайси жамоа кўпроқ бир-бирига узатиш ўйнашди. Белгиланган сония давомида бир жамоа футболчилари тўпни майдонни иккинчи тарафига олиб ўтишлари лозим бўлди. Бу машғулот бешта қисмга бўлинган ҳолда тахминан 30 дақиқа давом этди.


Шундан кейин эса футболчилар иккига бўлиниб футбол ўйнашди. Шота Арвеладзе машғулотнинг сўнгги қисмида позицион ҳужумга ўтиш устида ишлади.


Машғулотларга жароҳати боис Станислав Андреев, Жамшид Болтабоев ҳамда Жавоҳир Соҳибов иштирок этишмади. Жамшид Болтабоев тез орада сафга қайтиши кутилмоқда. Жавоҳир Соҳибов ва Станислав Андреевнинг қачон майдонга қайтиши ҳозирча номаълум.

Жамшид Искандеров эса чигалёзди машқларидан кейин якка тартибда шуғулланди. Искандеров билан Ласло Ямбор индивидуаль тарзда ишлади.

Кечаги машғулотда "Пахтакор" дарвозабонлари умумий гуруҳда шуғулланишди. Яъни, дарвозабонлар мураббийи туркиялик Иброҳим Йилмаз ҳеч бир кипер билан якка тартибда шуғулланмади. Жамоа иккига бўлиниб ўйнаган пайти ўз шогирдларига дарвоза ортидан кўрсатмалар бериб турди.

Фотогалереяни тўлиқ қисмини қуйидаги ҳаволига ўтиб томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика