Фото топишмоқнинг жавоби

Бугун сайтимизда мухлислар эътиборига ўзбек футболига оид бир сурат ҳавола қилгандик.
Суратда "Нефтчи" жамоаси футболчилари акс этган. Биз айтган шартга кўра, чап томондан бошлаб 11таликни кетма-кет тўғри топган биринчи мухлис Avazbek Vahobov никли ўқувчимиз бўлди.

Бу сурат 2008 йил Тошкентда бўлиб ўтган "Пахтакор"га қарши баҳсдан олдин олинган бўлиб, унда фарғоналиклар 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. Ўшанда Александр Гейнрих ва Дарко Маркович томонидан киритилган голлар "Пахтакор"га ғалаба келтирганди.

Суратда "Нефтчи" футболчилари (чап томондан бошлаб) қуйидаги тартибда жойлашишган: Максим Усмонов, Ғайрат Ҳасанов, Руслан Мельзитдинов, Асқар Муҳиддинов, Тимур Исломов, Акмал Холиқов, Ғайрат Жумаев, Санжар Асқаралиев, Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Анвар Бердиев.

Манба: championat.asia