"Форманинг рангини ҳисобга олмаганда, "Челси"ни танимаяпман" — Малуда

Sherzod Nurmatov
21 ноя 2023
Франциялик футболчининг фикрича, собиқ жамоасида вазият ҳаммаси яхши эмас.

"Челси" собиқ футболчиси Флоран Малуда Лондон клубидаги вазиятга салбий баҳо берди.

"Форманинг рангини ҳисобга олмаганда, клубни танимаяпман. Менимча, раҳбарият лойиҳа ҳақида гапиришга кўп эътибор қаратмоқда. Ҳа, қурилиш лойиҳаси ҳақиқий қийматга эга нарсаларни қуриш учун вақт талаб этади. Лекин бу барқарорликни ҳам талаб қилади. Мен буни клуб менежментида кўрганим йўқ.

Бизнинг замонда клубда муваффақият қозонган мураббийлар ҳам тойиб кета бошлаган заҳоти ишдан бўшатиларди. Қандай лойиҳа ҳақида гапириш мумкин? "Челси"да лойиҳалар учун вақт йўқ", – деди Малуда.

"Челси"га "Бетис"нинг ёш ярим ҳимоячиси кераклиги ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tribuna.com