Форлан: “Кавани “Атлетико” учун ажойиб харид бўларди”

Aslanov Jasurbek
27 дек 2019, 23:50
“Атлетико” ва Уругвай терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Диего Форлан ПСЖ ҳужумчиси Эднинсон Каванининг Мадрид клубига ўтиши ҳақида ўз муносабатини билдирди.

“Кавани “Атлетико” учун ажойию харид бўларди. У бу клубга жудаям мос тушади. Трансфер имкон борича тезроқ амалга ошгани яхши. Бу айнин Симонега керак бўлган ҳолат. Кавани жамоага тезда киришиб, клубнинг мавқеини янада оширишга беқиёс хизмат қилади, дея ишонаман”, дея Форланнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Кавани 2013 йилнинг ёзида “Наполи”дан ПСЖга кўчиб ўтганди. Ўша пайтда парижликлар футболчи учун 64,5 миллион евро сарфлашган эди. Илгари ҳужумчи “Палермо”, “Наполи” ва Уругвайнинг “Данубио” клуби шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca