UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Флойд Мейвезер билан шартномаси бор боксчимиз Санжар Раҳмонов билан интервью Янгиликлар

Флойд Мейвезер билан шартномаси бор боксчимиз Санжар Раҳмонов билан интервью

Теглар :  Olamsport.com
Маълумки, профессонал боксда ҳам ҳамюртларимиз эътиборли натижаларга эришмоқда.


Ўтган йилдан бошлаб дунёга машҳур “Мейвезер Промоушенс” компанияси таркибида рингга чиқаётган андижонлик спортчимиз ҳозирга қадар тўрт ғалаба ва бир дурангга эришди. Ҳозирда Андижонда бўлиб турган тажрибали спортчимиз сайтимиз меҳмони бўлди.

- Санжарбек, профессонал боксга ўтишингизга нима турки берди?

- Кўпчилик эътироф этганидек услубим айнан профессонал боксга тўғри келарди. Ёшликдан мен биринчи рақам  бўлиб ишлашни яхши кўрардим. Ҳозир америкалик бокс ишқибозлари айнан босим билан ишлайдиган спортчиларни кўпроқ ёқтиришади. Ундан ташқари ўз вақтида Лас-Вегас шаҳрида фаолият олиб борган устозимнинг укаси Қувончбек Тайғонбоев, шунингдек, Муҳаммадқодир Абдуллаев каби акаларимнинг жангларини кўриб, менда ҳам Осиё ва жаҳон чемпионатларида катта натижаларга эришиб, проф боксга ўтиш ниятим бўлганди. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтни якунлаганимдан сўнг фаолиятимниянги янги йўналишда давом эттириш  вақти етганини англадим.


- Бирор бир промоутердан таклиф бўлганми?

- Йўқ. Шартнома билан таклиф этишмаган. Катта бокс конкурсига таклиф этишганди. Борганимдан кейин  баъзан Рой Жонс баъзида Флойд Мейвезерга қарашли залларда машғулотлар олиб бордим. Спарринг жангларимни  кузатиб, мураббийлар томонидан менга нисбатан қизиқишлар пайдо бўла бошлади. Ярим йиллардан сўнг Мейвезер компаниясидан таклиф тушди.

- Балки, кимдир Лас-Вегасда қолишни маслаҳат бергандир?

- Очиғи, Нью-Йоркка бормоқчи эдим. Бир мураббий билан ҳамкорлик қилишим кутилаётганди. Аммо, тажрибали боксчи акаларим Ғайрат Аҳмедов, Равшан Худойназаровнинг маслаҳати билан Лас-Вегасда қолишга қарор қилдим. Айнан улар ҳозирги мураббийим Жуи Купер билан услубим, табиатим тўғри келиши ва ёш спортчи учун бу жуда ҳам муҳим эканини айтиб, йўл-йўриқ қўрсатдилар.

- Тил борасида  қийналмаяпсизми?


Келажаги порлоқ бўлган ушбу профессионал боксчи билан интервьюнинг давомини албатта ўқиб чиқинг! >>> Olamsport.com

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика