Флорентино Перес яна юлдузларни сотиб олиш сиёсатига қайтмоқчи

Tolibjon Qosimov
25 дек 2017, 20:28
"Le10Sport"нинг хабар беришича, ёш ўйинчиларни сотиб олиш стратегияси "Реал" президенти Флорентино Пересни бошқа қизиқтирмайди.

У жорий мавсум харид қилинган Себальос ва Тео Эрнандеснинг прогрессидан норози. "Реал" биринчи даражали юлдузларни сотиб олишга қайтади. Манбанинг талқинига кўра, "қаймоқранглилар" Харри Кейн ва Деле Аллини жалб қилишмоқчи.

"Реал" трансферларга 300 миллион евро ажратишга тайёр. Ҳозирча, "Тоттенхэм"ни юқоридаги сумма қаноатлантирадими ёки йўқ номаълум.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Le10Sport