

«Ҳали Криштиану билан гаплашганим йўқ. Сўнгги пайтларда президентлик сайловига эътибор қаратдим.
Буларнинг барини газеталардан билдим. Ҳозирча якуний қарор йўқ. Криштианунинг клуб билан шартномаси бор, шу боис у «Реал» футболчиси. У билан гаплашиб кўрамиз.
Ҳозир Криштиану муҳим мусобақада иштирок этмоқда. Уни чалғитмоқчи эмасман, бу вазиятда нима бўлганини билмайман, аммо бари ғалати.
Криштиану – яхши йигит ва ҳақиқий профессионал. У билан гаплашиб олганимда барчаси аниқ бўлади.
Роналду солиқларни тўламаслигига ҳеч қандай сабаб йўқ», – дейди Перес.




