Флик "Манчестер Сити" футболчиси билан музокаралар ўтказди

Alisher
29 апр 2020, 16:38
"Бавария" бош мураббийи Ханси Флик "Ман Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Саненинг трансферига қизиқмоқда.

Хабарларга кўра, мутахассиснинг шахсан ўзи 24 ёшли футболчи билан алоқага чиққан. Флик ва Сане ярим соат давомида трансфер борасида суҳбатлашишган.

Немис гранди вингернинг трансфери учун 70 миллион евро тўлашган тайёр, манчестерликлар эса 85 миллион ишлашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Саненинг "шаҳарликлар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild