Флик Германия терма жамоасида Лёвнинг натижасини такрорлади

Aziz Tukhtamuradov
9 сен 2021, 09:20
Германия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Исландияни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу Ханс-Дитер Фликнинг Германия бош мураббийи сифатидаги кетма-кет учинчи ғалабаси бўлди. Тўплар нисбати эса - 12:0. Бу вақт оралиғида Лихтенштейн, Арманистон ва Исландия терма жамоалари мағлуб этилди. 

Шу тариқа, Флик терма жамоа бош мураббийи сифатида дастлабки учта ўйинда гол ўтказиб юбормай ғалаба қозонган иккинчи мураббий бўлди. Бунгача Йоахим Лёв ушбу натижани қайд этганди. 

Германия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида навбатдаги ўйинни 8 октябрь куни Руминия терма жамоасига қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta