UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

"FK DAVR"дан Янги йил ҳазили Янгиликлар

"FK DAVR"дан Янги йил ҳазили

Янги йил кечасида сайтимизнинг энг фаол ўқувчиларидан бири бўлган "FK DAVR" қуйидаги воқеани ёдга олдилар.
"Тўй энди қизий бошлаган пайти, жўраларга сездирмай секингина даврадан чиқдиму, Жасур билан уларникига кирдик. Айни шу бугунга тўғри келганини қаранг, бу ёқда бирга ўқиган синфдош жўрамни тўйи, у ёқда футбол. Футболни деб жўрасини тўйини ташлаб кетадиган одамни сиз каби футбол шайдолари тушунади. Аммо "футбол шайдолари" деб мен айтаман, футболга қизиқмаганлар "тўп жиннилари" дейди. Улар биз каби "тўп жиннилари"ни қайдан тушунсин.

Кейин бу ишимни биров билса қишлоқда роса ҳангома қилишади. Шундоғам ўзимни тўйим чемпионлар лигаси финалига тўғри келиб қолганида, тўйни ё бир кун олдин, ё бир кун кейин қиласизлар деб амаки-ю тоға, амма-ю холалар билан роса талашиб тортишиб охири "Мени биласизлар-а, агар тўй ўша куни бўлса чимилдиқни ташлаб чиқиб хам кўраман футболни" деганим учун тоза кулгуга қолганман. Бугун ҳам эрталабдан ҳаёлимда футбол.

Шундай қилиш керакки кабоб ҳам куймасин, кабобпазнинг қўли ҳам. Буни қарангки биз куёв жўраларга хизмат қилиб юрган қўшни бола ғирт ўзимиздан экан. У билан келишиб олдик, футбол бошланадиган пайти иккаламиз ҳеч кимга сездирмай даврадан чиқамизу уларникида футбол кўрамиз. Мабодо бизни қидириб қолишсаям "шу атрофда юрувдим, ҳеч қаерга кетганим йўқ" деймиз-да. Укасига тайинлаб қўйдик "бизни қидиришса тезда чақиргин, лекин бизникида футбол кўришябди демагин", дея уч-тўрт сўм пул бердик.

Эндигина телевизор олдига яхшилаб жойлашиб олиб, ҳакамнинг ҳуштаги чалиниб ўйин бошланиши билан Жасурни дадаси Эргаш ака иккита улфатини эргаштириб кириб келди. Мени кўрдию - Ҳа куёвжўра, тўй турганда тўпга бало борми? Сизам бизи ўғилчани "сўрт"идан экансиз-у а, бу футбол кўраётган пайти қизлардан кеган смсниям ўқимайди, дея Жасурга ишора қилди. Бу пайтда Жасур меҳмонларга хизмат қилишни бошлаб юборганди. Мен эса хижолатликдан нима дейишни билмай ўнғайсизланиб қолдим. Эргаш ака буни сезиб "уйимга келган меҳмонга бундай гапириб кўнглига тегиб қўймай" дедими тезда вазиятни ўнглаш учун -Ука бемалол, беҳижолат ўз уйингдагидек ёнбошлаб кўравер. Тўйни буёғи бўлаверади энди. Бизам ёшларни шовқин - суронидан бош оғриб чиқиб келдик. Ҳа ёшлар-а, биттаси ҳуштак чаладими-ей, биттаси увиллаворадими-ей. Ҳамма ўртада, ўйнайдиганиям, кийимини реклама қиладиганиям, ўзини реклама қиладиганиям, телефон ўғрисиям, ҳаммаси ўртада. Баъзилари нима учун ўртага чиққанини ўзиям билмайдиёв. Биттаси чиқволиб семичка чақиб турибди, бир чеккада туриб чақавер. Бу хамма кўрсин мени "семичка" чаққанимни деб чиқволган бўлса керакда ўртага. Ҳаҳ ёшлар-а. Ука қани дастурхонга яқинроқ кел, биз билан бир отамлашасизда энди. Бу Сотволди аканг бўлади, бу эса сотворди аканг, аниқроғи Сотимбой аканг. Шунақа ҳазиллашиб тураманда мен. Булар менга акажўра, укажўра улфатлар-да, деди. Эргаш акани бу гапидан кейин ёнбошлаб олмадиму лекин бамайлихотир ўйинни кўра бошладим. Аммо бу хотиржамлик беш дақиқагаям бормай барҳам топди. Сотволди ака, - Ука, намунча ўзингни четга олмасанг, ёки бизни келганимиз ёқмаябдими? Жасурга-ку точна ёқмаябди, футболниям белига тепди булар деб а? деди Жасурга қараб.

Бу гапдан кейин "Йўғей, нимага энди" дея уларга яқинроқ бориб ўтирдим. - Ким билан ким ўйнаябди ўзи? Сўради Сотим ака. - Оқлар билан қоралар ўйнаябди. Эргаш ака жавоб берворди мени ўрнимга. - Сен мени калака қилябсанми? Жуда-а сен ўйлаганчаликмасдурман. Бизам кўриб турамиз футболни, ўтган ҳафта қайси бир куни эди "Пахтакор" Жанубий Корея билан ўйнади, тўғрими ука? Дея менга қаради. Мен "ха" деб қўя қолдим-у, шу пайт чой олиб кирган Жасур "Пахтакор"мас Ўзбекистон терма жамоаси ўйнади" деди аниқлик киритиб. Сотим ака ҳам бўш келмай, - Нима фарқи бор буни, "Пахтакор" шу Ўзбекистонку, деди. Жасур тушунтира бошлади: - Клуб билан терма жамоани фарқи бор. Мана масалан Сотволди акамни учта ўғли бор. Учаласиям уйланган, болалариям бор. Тасаввур қилинг шуларни ҳар бири бир клуб. Ҳаммаси йиғилса терма жамоа-да. Бу гапдан кейин Сотволди ака кулиб: -Оббо азамат-ей, бопладингу буёғини. Сотим аканг бунақа нарсаларни фарқига бормайди. Мактабда ўқигандаям кимё билан химияни фарқига бормаган, деди. -Сиз жуда фарқига борасиз-да а? Азаматмиш, буни оти Жасур, Азамати кичкинасику, деди Сотим ака афтини буриштириб. -Ана айтдим-у буни калласи "нетўроқ" деб. Сен футбол кўраман дейсан, бирорта путволчини танийсанми ўзи? Улфатини нозик жойидан тутгандай тиржайди Сотволди ака қитмирлик билан. -Биламан, дея бўш келмади Сотим ака ҳам, - Масалан Дассаев!

Бопладимми дегандай керилиб Эргаш ака билан менга қараб қўйди. -Дасаев пенсияга чиқиб кетганига анча бўлди-ю, деди Эргаш ака. -Йўғей, пенсияга чиққанми? "Пахтакор"да ўйнаётганди-ку. Сотволди акани чеҳраси ёришди, -Мана мен сенга ўхшаб путволни тушунаман деб мақтанмайман, лекин бизи ўртанчагаям тоғаларидан юққанми ярим кеча хотинни иссиқ қучоғидан чиқиб келиб эрталабгача путвол кўради. Ёш ўтаверса уйқу хам мушукни уйқусидай бўлиб қоларкан. Шарҳловчини жавраши камдай ўғлимниям жазаваси тутиб қолган пайтларда чўчиб уйғониб кетаману қани ухласам кейин. Шунақа пайтлар носни отволиб кўрганларим бор менам "путволни".

"FK DAVR"
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика