Фирмино ёзда жамоадан кетишини тасдиқлади

Mirjalol Normatov
11 апр 2023
"Ливерпуль" форварди Роберто Фирмино ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетишини тасдиқлади.

"Яратгандан барчаси яхши бўлишини кўп сўрадим. "Ливерпуль"дан кетгунча боримни бераман", - деди футболчи Фабрицио Романога.

Олдинроқ футболчининг агенти Рогер Виттманн ҳам ушбу хабарни тасдиқлаб ўтганди. Айни дамда бразилиялик футболчига "Реал" ва "Ювентус" томонидан қизиқишлар бор.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano