"Реал" таркибини "Ливерпуль" ҳужумчиси билан тўлдирмоқчи
11 апр 2023 15:52
Янгиликлар
"Реал" таркибини "Ливерпуль" ҳужумчиси билан тўлдирмоқчи
"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Гап "Реал"нинг қизиқиши ҳақида кетмоқда. Мадрид клуби бразилияликни фаол кузатиб бормоқда. Футболчининг "қизиллар" билан шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган ва томонлар уни узайтиришмайди. "Қаймоқранглилар" Фирминони Карим Бенземага ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Роберто жорий мавсум АПЛнинг 22 та ўйинида 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Миш-мишларга кўра, Англия клуби аллақачон янги ҳужумчи изламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар