Фирмино: "Бразилия терма жамоасида Жезуснинг ўрнини эгаллашга тайёрман"

Aslanov Jasurbek
23 мар 2017, 15:18
"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино жароҳат туфайли Уругвайга қарши ўйнамайдиган Бразилия терма жамоаси форварди Габриэл Жезус ўрнини билдирмаслигига шубҳа қилмайди.

"Афсуски, Габриэл жароҳат туфайли Уругвайга қарши ўйнамайди, аммо мен унинг ўрнини эгаллашга тайёрман. Мен аввал ҳам жамоага чақирилиб, унга ёрдам берганман. Тайёрман. Бу мен учун ажойиб имконият. Агар мураббий мени танлаган бўлса, жамоага фойда келтириш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан" - дейди Фирмино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›