Фирмино "Ал Аҳли" билан келишиб олди, томонлар 3 йиллик шартнома имзолашади

Aziz Tukhtamuradov
30 июн 2023, 07:51
Роберто Фирмино эркин агент сифатида "Ал Аҳли" сафига кўчиб ўтади.

31 ёшли бразилиялик футболчи сўнгги 8 мавсумини "Ливерпул"да ўтказганди. У Саудия Арабистони клуби билан 2026 йилнинг июнига қадар шартнома имзолайди. 

Трансфер амалга ошиши учун Фирмино тиббий кўрикдан ўтса бўлди. 

Аввалроқ "Ал Аҳли" "Челси" дарвозабони Эдуар Мендини 16 миллион фунт эвазига сотиб олганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano