UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  2 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  6 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  2 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  7 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  8 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  13

Фирдавс Асадов: "Олий лигадаги илк голимни амакимга бағишлайман" Янгиликлар

Фирдавс Асадов: "Олий лигадаги илк голимни амакимга бағишлайман"

"Бухоро" - "Металлург" учрашувида гол урган бухоролик ҳужумчи Фирдавс Асадов ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин яхши ўтди, натижадан жуда хурсандман. Чемпионатдаги ҳамда олий лигадаги биринчи голимни урганимдан жуда хурсандман, биринчи голимни амакимга бағишлайман, чунки бугун у кишининг туғилган кунлари ва бу супер голни туғилган кунларига совға қиламан.

Мухлисларга кўллаб-кувватлаганлари учун катта раҳмат, бир неча ўйиндан бери мендан гол сўраб юришган эди. Мен худога шукурки бу голни урдим ва бу билан чекланиб қолмасликга ҳаракат қиламан. Эдгар Яковлиевичга ҳам катта раҳмат, менга ишониб деярли ҳар ўйинга асосий таркибда ўйнашга имкон бериб келаётганлари учун.

Бош мураббийимиз ҳозирги кунда камдан-кам мураббийлар қилаётган ишни қиляптилар, яъни биздай маҳаллий ва ёш футболчиларга имконият яратиб, мунтазам равишда ишонч билдириб, энг асосийси асосий таркибда ўйнаш имкониятини бермоқдалар. Мана бугун яна бир ҳамшаҳарим Равшан Асланов ҳам ўзини ажойиб томондан кўрсата олди ва битта голга ассистентлик қилди.

Бундан кейин мен бош мураббийимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан ва албатта яна кўплаб голлар уришга интиламан.

Сайтингизни мунтазам равишда кузатиб бораман, мухлисларнинг фикрларини диққатлик билан ўқийман ва танқидлардан кераклли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиб келаман, - дейди Асадов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика