UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  6 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

Фирдавс Асадов: "Олий лигадаги илк голимни амакимга бағишлайман" Янгиликлар

Фирдавс Асадов: "Олий лигадаги илк голимни амакимга бағишлайман"

"Бухоро" - "Металлург" учрашувида гол урган бухоролик ҳужумчи Фирдавс Асадов ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин яхши ўтди, натижадан жуда хурсандман. Чемпионатдаги ҳамда олий лигадаги биринчи голимни урганимдан жуда хурсандман, биринчи голимни амакимга бағишлайман, чунки бугун у кишининг туғилган кунлари ва бу супер голни туғилган кунларига совға қиламан.

Мухлисларга кўллаб-кувватлаганлари учун катта раҳмат, бир неча ўйиндан бери мендан гол сўраб юришган эди. Мен худога шукурки бу голни урдим ва бу билан чекланиб қолмасликга ҳаракат қиламан. Эдгар Яковлиевичга ҳам катта раҳмат, менга ишониб деярли ҳар ўйинга асосий таркибда ўйнашга имкон бериб келаётганлари учун.

Бош мураббийимиз ҳозирги кунда камдан-кам мураббийлар қилаётган ишни қиляптилар, яъни биздай маҳаллий ва ёш футболчиларга имконият яратиб, мунтазам равишда ишонч билдириб, энг асосийси асосий таркибда ўйнаш имкониятини бермоқдалар. Мана бугун яна бир ҳамшаҳарим Равшан Асланов ҳам ўзини ажойиб томондан кўрсата олди ва битта голга ассистентлик қилди.

Бундан кейин мен бош мураббийимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан ва албатта яна кўплаб голлар уришга интиламан.

Сайтингизни мунтазам равишда кузатиб бораман, мухлисларнинг фикрларини диққатлик билан ўқийман ва танқидлардан кераклли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиб келаман, - дейди Асадов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика