UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  5 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  8 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Фирдавс Абдусалимов: "Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз" Янгиликлар

Фирдавс Абдусалимов: "Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз"

"Хўжанд" футболчиси Фирдавс Абдусалимов ОФК Кубоги Марказий минтақа финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бўлажак учрашув ҳақида

- "Сўғдиёна" ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Уларни ҳурмат қиламиз, лекин рақибдан чўчиб, ҳимояга ётиб олиш ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

- "Динамо" ва "Шердор" каби клублардаги фаолиятингиз орқали футбол ишқибозларига танишсиз. Тожикистон клубига йўл олишингиз қай тариқа юз берди?

- Ўтган йили биринчи даврадан сўнг "Хўжанд" Бекободда "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўша баҳсда мени синовдан ўтказишларини айтишди, учрашувдан кейин эса жамоада олиб қолишди, ўшандан бери "Хўжанд" таркибида тўп тепаман.

- Ўзбекистон ва Тожикистон чемпионатлари қайси жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилади?

- Ўзбекистонда кўпроқ техник ва тактик ўйинга эътибор берилади, Тожикистонда эса жисмоний жиҳатлар асосий ўринда туради", деди ўзбекистонлик футболчи.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика