

Чилилик ярим ҳимоячи Эрик Пульгар ва италиялик дарвозабон Симоне Гидотти инфекцияни юқтириб олган. Ҳар икки футболчи карантинга олинган, уларда касаллик симптомларсиз ўтяпти.
Пульгар "Фиорентина" сафига 2019 йилнинг ёзида "Болонья"дан 10 млн евро эвазига келиб қўшилганди. Ўтган мавсум давомида 37 учрашув ўтказган 26 ёшли ярим ҳимоячи 7 гол ва 6 та самарали узатмага муаллифлик қилган.
20 ёшли Гидотти эса "Фиорентина" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумни ижара асосида "Пергокрем" (С Серия) клубида ўтказди.



