"Фиорентина" Тиаго Силвага йилига 4 миллион евро таклиф қилмоқда

Alisher
20 авг 2020, 15:33
Ҳимоячи Тиаго Силва фаолиятини "Фиорентина"да давом эттириши мумкин.

Италия клуби 35 ёшли бразилиялик футболчига бир мавсум учун 4 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Силванинг ПСЖ билан тузган шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади. Франция клуби жамоа сардори билан шартномани узайтирмади.

Силва жорий мавсум ПСЖ сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›