"Фиорентина" "Реал" ҳимоячисини таркибга қўшиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
15 янв 2021, 14:50
"Реал" таркибида ўйин амалиётига эга бўлмаётган ҳимоячи Альваро Одриосола қишдаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, 25 ёшли футболчига "Фиорентина" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Флоренцияликлар айни дамда "Марсель"га ўтиб кетган Поль Лиролнинг ўрнига номзод қидирмоқда.

"Фиорентина" 17 турдан кейин 18 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal