"Фиорентина" "Реал" футболчисини ижара олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Alisher
25 авг 2021, 18:24
"Фиорентина" "Реал" ҳимоячиси Альваро Одриосолани кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиш мақсадида кредит олмоқчи.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Футболчининг "қироллик клуби"даги маоши 3,5 млн еврони ташкил этади.

"Фиорентина" раҳбарияти испаниялик ҳимоячининг маошини тўлаш учун солиқ декрети фунцияларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

25 ёшли футболчининг "Реал" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Одриосола - "Реал Сосьедад" тарбияланувчиси. Мадридликлар ҳимоячини 2018 йилнинг ёзида 30 млн евро эвазига харид қилишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira