"Фиорентина" Куадрадони сотишга қарши эмас

Narzulla Saydullayev
25 янв 2015, 16:34
Италиянинг "Фиорентина" клуби раҳбарияти агар Хуан Куадрадо учун сўралган пул таклиф этилса уни қўйиб юборишини маълум қилди.
Бу ҳақда "фиалкалар" устози Винченцо Монтелла айтиб ўтди.

"Куадрадонинг атрофидаги вазият оддий: унинг шартномасида ёзилган трансфер нархи бор. Агар қайсидир клуб шунча пул таклиф қилса ва футболчининг ўзи кетишни истаса уни сотиб юборамиз. Лекин, Хуанни сотишга муҳтож эмасмиз", - дейди Монтелла Football Italia нашрига.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ колумбиялик футболчига "Челси" қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru