UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  0 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  1 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  2 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  6 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  11 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  36 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  1

Финалгача... ФОТО Янгиликлар

Финалгача... ФОТО

Фарғонадаги тарихий кунга сабабчи бўлиб турган Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

Айни пайтда жамоалар стадионга етиб келишган ва майдонда ўйинолди чигалёзди машқларни бажаришмоқда.

Шота Арвеладзе бугун ҳам жамоанинг анъанавий тактикасига содиқ қолган ҳолда 4-2-3-1 схемасини танлаган. Охирги ўйинларда жароҳати боис ўтказиб юборган Аъзамов яна ҳимоя марказига қайтди. Егор Кримец финални захира ўриндиғида бошлайди. Шунингдек, таркибда яна бир ўзгариш руй берган. Таянч зонаси вакили Азим Аҳмедовнинг ўрнини бугун марказда Владимир Козак эгаллайди. Қолган нуқталар борасида ҳеч қандай ўзгариш ёки янгилик йўқ.

АГМК эса ўйинни 4-3-3 тактик схемасида бошлайди. Ашурматов жамоаси ўйин боришига 4-3-3 схемани 4-2-3-1 ёки аксинча, вазиятга қараб ушбу жойлашувни баҳс давомида 4-3-3га айлантириб ўйнаши мумкин. Ҳимоя марказида Касминин ва Бубанья тандемига ишонилган. Қанотларда Исроилов ва Хожиакбаров ўйнайди. Марказ Жокич-Тўраев-Қиличев "учлиги"га топширилган. Қанот вингерлари сифатида одатдагидек Ҳасанов ва Пиримов ўйнашади. Марказий ҳужумда эса Камолиддин Мурзоев баҳсни бошланғич таркибда бошламоқда.

Финал учрашувига кириш чиптаси текин. Мухлислар ташрифи эса кутилганидек юқори эмас. Ҳозирча стадионга тахминан 3-4 мингдан зиёдроқ ишқибозлар ташриф буюришган. Мухлисларнинг финал олди кайфиятлари анча кўтаринки ва улар бугунги баҳсдан ҳақиқий финалга хос ўйин ва шунга муносиб шукуҳни кутишмоқда.

Тошкентдан ва Олмалиқдан бир гуруҳ мухлислар келишган ва улар ўзгача кайфиятда ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун ҳозирлик кўришмоқда.

Стадионга йиғилган мухлислар учун айни пайтда стадионда маҳаллий санъаткорлар куй-қўшиқларини тақдим этишмоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика