Финалга 2 соат қолганида, мухлисимиз Мараканада
13 июл 2014 21:45
Янгиликлар
Финалга 2 соат қолганида, мухлисимиз Мараканада
Финал олди нималар бўлмаяпти дейсиз. Ёши катта амакини чув туширишгани ёмон бўлибди.
Сиз суратда кўриб турган ёши катта кишига қаллоблар қалбаки чипта сотишган экан. Бечора дардини кимга айтишни билмай йиғлаяпти. "Яна финални кўриш менга насиб қилармикин", - дея афсусланиб атрофидагиларга нолияпти. Ҳақиқатдан ҳам бу ёши катта кишини алдамасалар бўларди. Стадион маъмуриятидан бир киши чиқиб бу кишига ёрдам беришини айтди, аммо қийин масала.
Стадионга машинада келишдан умуман наф йўқ. Оёқ қўядиган ерни ўзи қолмаган. Аргентинадан 200 000 нафарга яқин ишқибоз келган ва улар бугун терма жамоаларини финалда қўллаб - қувватлайдилар. Кимдир пиёда, яна кимдир метрода келяпти. Мен ўзим метрода стадионга келдим. Метродаги муҳитни қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.
Биринчи тур қаҳрамони Нишимуранинг ҳам фанатлари йўқ эмас. Сиз суратда кўриб турган самурай бугун тўртинчи ҳакамга ишқибозлик қилади.
Финални бир йўла уч давлат раҳбари Мараканада кўради. Булар, Бразилия, Россия ва Германия. Шунинг учун ҳамма ерда жиддий тартиб ўрнатилган. Қалбаки чиптлара билан ҳам стадионга киришга уринаётганлар бўляпти. Аммо бари бефойда. Чипталар аллақачон тугаб бўлган. Аргентина ва германиялик бойлар 5000 АҚШ долларига бўлса ҳам чипта олишга тайёр, аммо ҳеч ким финал чиптасини сотишни истамаяпти.
Чипта хонани аллақачон "супириб" кетишган.
"Маракана" стадионидан Абдурахмон Фозилов
Маҳсус "CA" учун.

Фикрлар