UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  9 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

"Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоа футболчиси Шерзод Аъзамов иштирок этишди.

Дастлаб мураббий финал олдидан ўз фикрларини қуйидагича изоҳлади.

- "Финалда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Чунки бу хатони тўғрилаш имконияти йўқ. Ишонч билан финалга қадар етиб келдик. Эртага ҳам шу ўйин ва шундай кайфиятни кўрсатишимиз лозим бўлади. Албатта, финалда ўйнаш доим қийин. Рақиб ҳам анойи жамоа эмас. Умид қиламанки, "Пахтакор" ўзидан кутилаётган ўйинни кўрсатади ва 7 йиллик танаффусдан сўнг яна кубокни боши узра кўтаради. Биз финалга жиддий тайёргарлик кўрдик.

Бу менинг мураббийлик фаолиятимдаги илк финалим. Ҳаяжон бор демаган бўлардим, аксинча ёқимли ҳиссиётларни бошдан кечиряпман. Финалда ўйнаш доим ёқимли.

Таркибда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Барча курашга шай. АГМКнинг кучли тарафлари? Бу жамоанинг ўйин ташкил этиши яхши йўлга қўйилган. Айниқса мудофаа чизиғида тартибди ўйнашади. Шунингдек, стандарт вазиятиларидан анча хавфли ўйнашади", - дея ўз фикрларини билдирди. Шота Арвеладзе.


Кейинчалик жамоа ҳимоячиси Шерзод Аъзамов сўз олиб, финал олдидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Финалда ҳеч кимнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Менимча, ҳар иккала жамоанинг савияси тенг. Финалда оддий рақиб учрамайди. АГМКда ҳам тажрибали ва маҳоратли футболчилар йиғилган. Ўйлайманки, биз ўзимизнинг ўйинни кўрсатиб, финалда мухлислар кутган совринни тақдим этамиз. Нафақат соврин, балки чиройли ўйин орқали ҳам ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз. Финални Фарғонада ўтказиш аввалдан белгиланганди. Менимча, финални бу ерда ўтказилиши ҳар иккала жамоа мухлисларига қийинчилик туғдиради. Чунки финалга йўл олган жамоалар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти жамоалари бўлишди. Аммо биз қарорни ҳурмат қиламиз.

"Локомотив" билан ўйиндан сўнг жамоа билан умумий гуруҳда шуғулланишни бошладим. Жисмоний ҳолатим ҳам жойида. Машғулотларда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Эртага бу муаммо бўлади деб ўйламайман", - дея финалга ҳозирлигини таъкидлади Шерзод Аъзамов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика