UZ

Сўнгги янгиликлар

11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  4 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   3 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  6

Финал-2021. Рўзиқул Бердиев: "Марко ва Драган келишиб олган шекилли" - "Насаф" вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани Янгиликлар

Финал-2021. Рўзиқул Бердиев: "Марко ва Драган келишиб олган шекилли" - "Насаф" вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани

2021 йилги Ўзбекистон кубоги финалидан олдин "Насаф" вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 


"Ассалому алейкум. Қизиқ ҳолат, "Пахтакор" билан мавсумни бошлаб, бирга якунламоқдамиз. Бу икки жамоанинг савияси яхши эканлигидан далолат. Рақибга ортиқча таъриф бермаймиз. Таркибида юқори даражадаги футболчилар бор. Жисмоний ва руҳий тайёргарлигимиз яхши. Ғалаба учун майдонда боримизни беришимиз талаб этилади",- дейди Рўзиқул Бердиев.

Ҳусайин Норчаев - Яхши тайёргарлик кўрдик. Мухлисларни хурсанд қиладиган натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Кайфиятимиз аъло даражада.

Ойбек Бозоров - Финалга яхши кайфиятда етиб келдик. Суперлига якунлангач ҳордиқ чиқариш имкони бўлди. Ҳамма шай ҳолатда. Марко Станоевич ва Жўрабек Манноновдан бошқа йўқотишлар йўқ.

- Икки жамоа таркибидаги йўқотишлар сифатли футбол кўрсатишга қай даражада таъсир қилади?

- "Пахтакор" ва "Насаф"да ёш футболчилар кўп. Уларга имконият берилади. Сифатни кўрсата олмасада, шижоат ва мотивация намоён бўлади. Икки жамоа ҳам қизиқарли ўйин кўрсатади, деб ўйлайман. Биз йўқотишлар ўрнини тўлдирадиган футболчиларга эгамиз.

- "Насаф" жорий мавсум жуда муҳим ўйинларда гол ўтказиб юборгач қайтишга қийналди. Бунга жамоа тайёрми?
- Ўзбекистон клублари ичида энг кўп расмий ўйинда майдонга тушдик. Мавсум бошида  олдимизга жиддий мақсад қўйилмаган, таркибда йўқотишлар кўп эди. Бироқ ўз ўйинимизни йўқотмадик. Ёшлар билан кетганларнинг ўрнини тўлдирдик. Иккита фронтда финалдамиз. Гол ўтказганда эмас, гол уриб ҳам рақибга имконият бериб қўймоқдамиз. Балки тажрибали футболчилар етишмаслиги панд бераётгандир. Ҳар ўйинда буни бартараф этишга ҳаракат қилмоқдамиз.

- "Пахтакор"да Драган Черан, "Насаф"да Марко Станоевич ўйнамайди. Уларнинг қайси бири жамоалари учун жидди йўқотиш?

- Менимча бир ҳил ҳолатда бўлсак керак. Уларнинг иккиси ҳам жамоа етакчилари. "Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг Марко Драганникига бориб келай деганди, иккиси финалда ўйнамайлик, деб келишиб олган шекилли. Албатта бу ҳазил. Марко финалда ўйнашни жуда истаганди.

- Икки жамоадаги йўқотишлар ҳисобга олсак, "Пахтакор"ни ниманинг эвазига мағлуб этилиши мумкин?

- "Пахтакор" билан ўтказган ўйинларимизни таҳлил қилдик. Ҳеч бир тўқнашувда ўйин бўйича ютқазмаганмиз. Эртага ким кўпроқ хато қилса ўша жамоа мағлубиятга учрайди. Фикримча тартибли ўйин билан ютишимиз мумкин. Балки индвидуал ҳаракатлар эмас, жамоавий ўйин асосий планга чиқади. 

- Ҳар мавсум якунида кўп жамоалардан "Насаф" футболчиларига таклифлар келиб тушади. Ҳозирги шароитда футболчиларни сақлаб қолиш имконияти қандай?

- Кейинги йилги режалар ҳар йилгига қараганда яхшироқ. Таркибимизни савияли футболчилар билан кучайтира олсак жиддий мақсадлар қўйилиши мумкин. Йигитларнинг кўпига таклиф бўлиши табиий, ўртадаги агентлар кўп мурожаат қилмоқда. Бу табиий ҳол. Кучли клублардан таклифлар бўлса, раҳбарият кўриб чиқади.

- Эртага "Насаф" ғалаба қозонса, ОЧЛга йўлланма олади. Бундай баҳсларда хоҳиш гоҳида фойда ёки зарар келтириши мумкин?

- Ортиқча тайёргарлик ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Йигитлар бу йил руҳий томондан ўсишди. Турнирларда қайсидир паллада 2:0 ютаётганимизда дуранг бўлиб қолди. "Локомотив" билан ўйинда ютишни истагандик. Бу ўйинга яхши ҳолатда келмагандик. Чемпионатда совринли ўринларни эгаллашимиз керак эди. Бутун мавсум давомида ОЧЛга йўлланма олишимиз керак деган йигитлар билан ўзаро келишувимиз бор. Йигитлар масъулиятни яхши ҳис қилиб турибди. Бир йил давомида катта меҳнат қилишди. Бунинг самарасини кўриш вақти келди. 

- Сўнгги икки мавсумда ўйинингиз очилганди. 2021 йилги пасайиш нима билан боғлиқ?

Ойбек Бозоров - Билмадим. Ярим ҳимоячилардан кўпроқ голларга ассистентлик қилиш, вазиятлар яратиш талаб қилинади.  Балки кам гол урганим учун шундай туюлган бўлса керак. Умуман олганда ўйиним ўтган йилгига қараганда ўзимга ёқди. Эртага биз ўз уйимизда ўйнагандек ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз ҳам кўпроқ бўлади. 



Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика