UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин  1 10:58Осимхеннинг келажаги бўйича "Галатасарой"нинг позицияси қандай?  0 10:34Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди  2 10:10Флик "Барселона"дан янги ҳужумчи харид қилишни талаб қилмоқда  1 09:48"Ливерпуль" Трентнинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи?!  5 09:19Гвардиола нега Грилишни эмас, Савиони майдонга тушираётганини тушунтирди  1 08:47Аморим МЮ ҳақида: "Бизга силкиниш керак"  2 08:22"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 07:58Ольмо Лапортага ишонади ва "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти  1 07:35"Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин  0 07:11"Нефтчи" Туркия йиғинига йўл олди  0 02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  15 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  1 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  96

Филипп Трусье: "Ўзбекистонга қарши ўйин Корея билан тўқнашув олдидан яхши синов бўлди" Янгиликлар

Филипп Трусье: "Ўзбекистонга қарши ўйин Корея билан тўқнашув олдидан яхши синов бўлди"

Вьетнам ва Ўзбекистон (0:2) терма жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан кейин вьетнамликлар бош мураббийи Филипп Трусье ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Вьетнам терма жамоасидан анча кучли эканлигини барча биладиган рақибга дуч келдик. Шундай экан, ушбу ўйиндаги мақсадимиз тўпсиз ўйнаган ҳолда мустаҳкам ҳимояга эътибор қаратиш эди. Октябрь ойидаги учта рақибимизнинг барчаси Вьетнам термасидан кучли эканлиги аниқ. Хусусан, бу ўйинларда кўпроқ эътиборни ҳимояни мустаҳкамлаш ва қарши ҳужумларни муваффақиятли якунлаш ҳамда ўйин услубини яхшилашга қаратишимиз керак.

Умуман олганда, майдонга туширилган футболчиларнинг ҳаракатлари, бир-бирининг ўрнини тўлдириши ва концентрациясидан мамнунман. Бироқ жамоанинг қарши ҳужумга ўтиш жараёни, шунингдек, тўп бизда вақти бир неча марта хатога йўл қўйиб, рақибга уни осонлик билан қайтариб олишига имкон берган ҳолатлар мени қониқтирмаяпти. Сўнгги икки ўйиндан сўнг бир неча кун дам олиш, тикланиш ва Кореяга қарши ўйинга энг яхши тайёргарлик кўриш учун вазиятларни таҳлил қилиш керак бўлади.

Кореяга қарши баҳсга қадар ҳимоя қўрғонини яхшилашимиз ва янада кучайтиришимиз керак. Ўзбекистон ёки Корея каби кучли жамоалар билан тўқнаш келганда, жамоа 30-35 фоизинигина тўп назоратига эга бўлиши мумкин. Тўпсиз қолган вақт ҳимояни интизомли тарзда ушлаб туриш керак. Ўзбекистонга қарши ўйин Кореяга қарши учрашув олдидан яхши синов бўлди", – деди франциялик мутахассис.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика