UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистонидан ҳозирги таркибда кимлар ўйнамоқда?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  30 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Филипп Райевац: "Локомотив" - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси" Янгиликлар

Филипп Райевац: "Локомотив" - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Филипп Райевац ўзининг трансфери борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив" вакиллари менга учинчи марта таклиф билан чиқишди. Ўтган йили қишда ҳам менга ушбу клуб таклиф билан чиққанди. Бироқ мен "Бунёдкор" билан шартнома имзолагандим. Ёздаёқ "Локомотив"га ўтмоқчи эдим. Бироқ бу амалга ошмади. Шукурки, энди клуб билан келишдим. Кейинги йили "Локомотив" таркибида ўйнашдан хурсандман. Ушбу жамоа билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш истагим жуда кучли. Жамоанинг мамлакат чемпионлигини ҳимоя қилишида ва Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқишига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Жамоанинг тактик жиҳатдан тартибли ўйин кўрсатиши менга маъқул келмоқда. Айниқса, Марат Бикмаев ва Икром Алибоевларнинг ўйинлари менга ёқади. Марат Бикмаев сўнгги икки-уч мавсумда кўплаб голлар уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Ундан ташқари ҳимоячи Анзур Исмоиловни қаттиқ ҳурмат қиламан. Айнан улар ўз позицияларида "Локомотив"нинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчилари бўлишди деб ҳисоблайман.

Икки жамоа таркибида "Локомотив"га қарши ўйинларда қатнашдим. Айта оламанки, "Локомотив" - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика