

33 ёшли мюнхенликлар сардори Филипп Лам ўз фаолиятида саккизинчи марта бундеслигада ғолиб чиқди.
Рекордчилар Оливер Кан, Бастиан Швайнштайгер ва Мехмет Шолль каби футболчилар ҳисобида ҳам шунчадан чемпионлик бор.
26 ёшли Тиаго Алькантара фаолиятидаги саккизинчи чемпионликка эришди. У «Барселона» ва «Бавария» билан бирга тўрт мартадан чемпион бўлган.




