Филипосян, Кагиров ва Отақулов "Динамо"да

Narzulla Saydullayev
27 июл 2015, 11:41
Самарқанднинг «Динамо» клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Куни кеча жамоа сафига уч ҳимоячи келиб қўшилди. Бу ҳақда "Эрудит Спорт" нашрининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.

Булар «Бунёдкор»дан самарқандлик футболчи Артём Филипосян, «Шўртан»дан Жамол Отақулов ва «Навбаҳор»дан Темур Кагировдир.

Ушбу футболчилар иккинчи даврани «Динамо»да бошлашлари кутилмоқда.

Ҳозирча «Динамо» клуби расмий сайти бу борада ҳеч қандай маълумот берганича йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia