

"Роналду билан муносабатларимиз яхши. Унинг ишларидан ҳайратланяпман. Эйсебионинг ўйинларини кўрмаганман. Аммо мен учун португал футболидаги биринчи рақам бўлиб Эйсебио қолади. Буни унинг менга бўлган дўстона муҳаббати, маслаҳатлари ва Португалия учун қилган ишларини ҳисобга олиб айтяпман. Ҳар бири ўз даврида ўзининг тарихини ёзади. Менимча, Роналду статистикада ҳаммадан устун" - дейди Фигу.



