Фигу: “Авваллари “Олтин тўп”га даъвогарлар кўпчиликни ташкил қиларди”
30 май 2020 19:55
Янгиликлар
Фигу: “Авваллари “Олтин тўп”га даъвогарлар кўпчиликни ташкил қиларди”
Португалиялик собиқ футболчи Луиш Фигу “Олтин тўп”ни ютган йилларини эсга олди.
У 2000 йил мазкур соврин соҳибига айланган, кучли учликка эса Зинедин Зидан (“Ювентус”) ҳамда Андрей Шевченко (“Милан”) кирганди.
“Зизу иккинчи ўринни олганини эслайман. Ўшанда у ҳам мукофотга лойиқ эди. Ушбу номга даъвогарлар кўпчиликни ташкил қиларди – ҳозирги Месси ва Роналдудек эмас. Уни ютиш эса жуда қийин бўлган”, дейди Фигу.
Фикрлар